1

Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига виза масаласида янгилик эълон қилинди

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 09:02
Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига виза масаласида янгилик эълон қилинди

Хабарингиз, бор Жанубий Корея айни пайтда дунё бўйича коронавирус тарқалган иккинчи ўчоқ бўлиб турибди. Шу муносабат билан Ўзбекистон у давлатдан бўладиган барча авиапарвозларни бекор қилган эди. Бироқ Жанубий Кореяда виза муддати тугаган кўплаб юртдошларимизда давлатда қолиш ёки кетиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳозирда Жанубий Кореяда бўлиб турган ўзбекистонликлар диққатига муҳим янгиликни эълон қилди:

“Ҳурматли фуқаролар, Корея Республикасида коронавируснинг тарқалиши тез суратларда ошиб бораётганлиги сабабли мамлакат Адлия вазирлиги томонидан (ID card асосида) хорижий шахс сифатида рўйхатдан ўтиб қонуний юрган шахсларнинг визаларини автоматик тарзда 2020 йил 30 апрелга қадар узайтирганлигини маълум қиламиз.

Бунинг учун хорижий шахсларнинг миграция хизмати идораларига боришлари талаб этилмайди.

Бу тартиб Корея Республикаси худудида 2020 йилнинг 24 февралига қадар қонуний тарзда бўлган хорижий шахсларга нисбатан қўлланади.

Шу боис, ушбу ҳолат Сизнинг Кореяни тарк этишингизга зарурат туғдирмаслигини маълум қиламиз”, — Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси хабарини берган Агентлик.

Эслатиб ўтамиз:

Коронавирус сабабли Жанубий Корея авиакомпанияларининг Ўзбекистонга парвози вақтинча тўхтатилади;

 

ТИВ Корeя Рeспубликасида бўлиб турган Ўзбeкистон фуқароларига мурожаат қилди;

 

Жанубий Кореядан чартер рейс билан 231 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди (видео);

 

Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари татбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартдан авиақатновлар сони қисқартирилиб, Жанубий Кореядан ҳар ҳафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1