1

Самарқандда ёшлар туристик фестивали ва спорт туризми бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 11:10
Самарқандда ёшлар туристик фестивали ва спорт туризми бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

2020 йилнинг 24-30 март кунлари Самарқанд вилоятида Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, вилоят ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан “Ҳикоялар карвони” лойиҳаси доирасида ёшлар туристик фестивали ва спорт туризми бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Фестивал доирасида мусобақалар ўтказиладиган жойлар:

- 24 март Жомбой туманидаги "Зарафшон" миллий табиий боғида;

- 25 март Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" ҳудудида;

- 26-29 март Самарқанд туманидаги "Ситора" оромгоҳида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1