Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2013 йил
11 октябрдаги ҳукмига кўра, 2010 йил июль ойидан 2012 йилнинг ноябрь ойига қадар Навоий вилоят ИИБ жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимда ишлаган А.Т. Хатирчи тумани, “А.Навоий” фермерлар уюшмаси ҳудудидаги С.А.га тегишли хонадонда Х.А. раҳбарлигидаги жиноий гуруҳ доимий равишда ноқонуний йўллар билан таркибида олтин зарралари бўлган тоғ жинсларини қўлбола усулда қайта ишлаш ва олтин ажратиб олиш йўли билан ноқонуний даромад олишда ифодаланган жиноий фаолиятини била туриб, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаган. Эвазига 2011 йил апрелда Х.А.дан тамагирлик йўли билан С.Ш. орқали 500 АҚШ долларини ҳамда 2011 йил августда Х.А.дан 300 АҚШ долларини пора тариқасида олганликда айбли деб топилган.
3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Мазкур иш 2020 йил 10 февраль куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, иш бўйича пора предмети бўлмагани ва аниқланиб олинмаган. А.Т.нинг пора олганлиги иш ҳолатлари билан тасдиқланмагани ва унинг ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган пора олиш жиноятини содир этганлиги суд мажлисида ўз исботини топмаганлиги сабабли, ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан А.Т. айбсиз деб топилиб, оқланди.
З.ҚУРБОНОВ, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси