1

Марказий Банк раиси коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида гапирди

ИҚТИСОДИЁТ 05.03.2020, 20:32
Марказий Банк раиси коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида гапирди

Аввал хабар қилинганидек, бугун Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича ўтказилган йиғилишида йиллик ставка 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди.

Шу ва яна бир қатор ўзгаришлар ҳақида Марказий банкнинг матбуот анжуманида маълум қилинди.

– Ҳаммамизга маълумки бутун дунёда кенг тарқалаётган коронавирус билан боғлиқ вазият жаҳон иқтисодиётига турли даражада таъсир кўрсатиши кутилмоқда, – деди Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов. – Халқаро молия институтлари хулосаларига кўра, жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши, ташқи талаб ва савдо ҳажмининг қисқариши ҳамда ушбу вазият билан боғлиқ ноаниқликларнинг 2020 йилнинг иккинчи чорагида ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий муносабатларда очиқ ва савдо алоқалари билан хорижий мамлакатлар билан узвий боғланган давлат.

Юзага келган вазиятнинг иқтисодиётимизга ҳам маълум даражада таъсири бўлиши мумкин. Бу аввало ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларимизда ўз аксини топади.

Хитой ва коронавирус тарқалаётган бошқа давлатлардан импорт товарлари кириб келишининг секинлашиши, транспорт алоқаларининг камайиши ва инсон ресурслари ҳаракатининг чекланиши ички нархларга маълум бир даражада таъсир қилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимиз ташқи савдо айланмасида Хитойнинг улуши 2019 йил якунлари бўйича 18,1 фоизни ёки 7,6 млрд. долларни ташкил этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1