АсосийJamiyat

Тошкентда бир гуруҳ аёллар Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура биноларига кириб, жанжал уюштиришди

'Тошкентда бир гуруҳ аёллар Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура биноларига кириб, жанжал уюштиришди'ning rasmi

Тошкентда Бош прокуратура ва Вазирлар Маҳкамаси бинолари олдида бир гуруҳ аёллар томонидан жанжал уюштирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий ахборот берди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 5 март куни  Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали 19 нафар фуқароларнинг қабули ўтказилган бўлсада, 2020 йил 6 март куни Г.Каримбекова, Х.Эргашева, Г.Хужаханова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ аёллар  Бош прокуратура биносига кириб, жанжал уюштиришган ва Бош прокурор қабул қилишини сўраган.

Бош прокурор хизмат сафарида бўлганлиги сабабли ушбу фуқаролар Бош прокурорнинг 1-ўринбосари А.Холмахматов томонидан қабул қилинган.  

Бундан ташқари, Г.Каримбекова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ фуқаролар 2020 йил 4 март куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларни қабулхонасида жанжал уюштирганлиги учун Бош прокурорнинг 1-ўринбосари А.Холмахматов томонидан шахсан қабул қилинган.  

Ушбу фуқаролар бир неча маротоба Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосарлари қабулида бўлиб, мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва ёзма жавоб хатлари берилган.    

Мазкур фуқаролар доимий равишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа идораларда тартибсизликлар уюштириб, ноқонуний талаблари билан эътиборни ўзларига жалб қилиб келишмоқда, дейилган расмий ахборотда.

    Бошқа янгиликлар