1

Самарқандда стриптиз ўйнаб, байрамни нишонлаган қизларга нисбатан қандай чора кўрилгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 16:07
Самарқандда стриптиз ўйнаб, байрамни нишонлаган қизларга нисбатан қандай чора кўрилгани маълум қилинди

Аввалроқ, Самарқанддаги ресторанлардан бирида 8 март байрамини стриптиз ўйнаб нишонлаган бир гуруҳ қизлар қўлга олингани ҳақида хабар ва унга илова қилинган видео тақдим қилган эдик. Айи пайтда ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказилиб, қўлга олинган қизларга нисбатан чора кўрилгани маълум қилинди.

Жахонгир Сагдуллаев, Вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи:

2020 йилнинг 8 март куни, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Жўш қишлоғида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро И.М. Самарқанд шаҳар Ўрта Хўжа Соат маҳалласида жойлашган “Икром чойхонаси” номли ошхонада ўзининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида базм уюштирган. 

Ушбу базмга йиғилган И.М.нинг яқин дугоналари Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Зормон қишлоғида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Ж.Ф ва  Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, А.Навоий МФЙ, Янгихаёт кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Х.С.лар рақсга тушиб, мазкур ошхонада  ўтирган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига ноқулайлик туғдирган. 

Шундан сўнг, фуқаролар “Икром чойхонаси” маъмуриятига И.М. ва унинг танишларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят билдирганликлари сабабли, уларнинг орасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Самарқанд шаҳар Қуйи Хўжа Соат маҳалласида яшовчи 1986-йилда туғилган Азамат исмли фуқаро И.М. ва унинг дугоналарини байрам базмини тугатиб, кафедан чиқиб кетишликларини сўраганларида, базмда спиртли ичимлик истеъмол қилган И.М.унинг танишлари Ж.Ф ва Х.С. ҳамда фуқаролар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлганидан сўнг, Азамат дархол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига мурожаат қилган. Шундан сўнг, Миллий гвардия ходимлари келиб, И.М ва унинг танишларини ИИБ биносига олиб боришмоқчи бўлганларида, улар Миллий гвардия ходимларига фаол қаршилик кўрсатишган.

Қизлардан иккитасига БҲМ 3 баравари миқдоридаги жарима, биттасига 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1