АсосийJamiyat

Бош прокуратура ҳам Андижонда шифокорларга тажовуз қилинганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди

'Бош прокуратура ҳам Андижонда шифокорларга тажовуз қилинганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилинганлиги акс эттирган видеолавҳа тарқалган эди.  

Кеча  ИИВ Матбуот хизмати томонидан берилган баёнотга кўра, шифокорга бўлган тажовуз юзасидан суриштирув ўтказилган. Суҳбатда фуқаро  пушаймонлигини билдириб, ўша куни қўлида пичоқ бўлмаганлигини айтган.

Бугун ушбу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам қўшимча маълумотлар  берилди.

Бош прокуратура ҳам Андижонда шифокорларга тажовуз қилинганлиги ҳолати юзасидан баёнот бермоқда.

Таъкидланишича, 29 февраль куни фуқаро М.Х. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали травматология қабулхонасига келиб, шифохонага ётқизилган опасига тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги важи билан хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, беморга етарли даражада тиббий муолажалар кўрсатилишига тўсқинлик қилган.

Шунингдек Х.М. шифохона ҳамширасидан опасига тан жароҳатлари етказилганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасликни талаб қилиб, уларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, шифокорларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 10.03.2020 йилда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаро Х.М. процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб

    Бошқа янгиликлар