1

“Сиз монополясиз, бизга бозор иқтисодиётини рўкач қилманг”. Депутат "Ўзавтосаноат" масъулларига аниқ фактлар асосида “зарба” берди (видео)

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 13:04
“Сиз монополясиз, бизга бозор иқтисодиётини рўкач қилманг”. Депутат "Ўзавтосаноат" масъулларига аниқ фактлар асосида “зарба” берди (видео)

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан "Ўзавтосаноат" АЖ масъуллари иштирокида Парламент эшитуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг оширилгани юзасидан тушунтиришлар ва сабаблар айтиб ўтилди. Шундан сўнг депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилди. Бироқ берилаётган жавоблар парламент вакилларини қониқтирмади. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП аъзоси Дониёр Ганиев "Ўзавтосаноат" масъулларининг жавоби олиб қочиш ва умумий гаплардан иборат бўлиб қолаётганини айтиб, асл масала ва муаммолар, мутасаддиларнинг фаолиятидаги қатор камчиликлар бўйича кескин танқидлар қилди:

Машиналарнинг оширилишига сабалардан бири сифатида 4 триллион ҚҚС тўланиши айтиб ўтилди. Кечириб қўясиз, ҚҚСни сиз тўламайсиз, истеъмолчи тўлайди. Бу биринчи эътироз. Иккинчиси, тинмай акциялар ҳақида гапиряпсизлар. Қўллаётган акцияларингизни ҳаммаси сотилмаган, қиммат — Малибу, Tracker каби машиналарга тегишли. Бирор марта Дамас, Матиз ёки Нексияга 15-20 фоиз нарх тушириб акция қилганингизни кўрганимиз йўқ. Ёнига қўшиб бераётган велосипедларингиз ҳақида айтмоқчи бўлсангиз, мени кечирасиз-у, жаҳон тажрибасида у акция эмас. Учинчидан, жаҳон бозорида, хусусан Россия билан бизда нархлар тенг деяпсиз, бирингиз эса биз Россияга юбораётган автомобилларга талабга асосан қўшимча технологиялар киритамиз, агар у ерга юбораётган даражада жиҳозланган автомобиллар ўзимизнинг бозорларга ҳам чиқарилса, нарх янаям ошади ўзбекистонликлар учун деяпсиз. Демак, бундан келиб чиқадики, сиз Россияга юбораётган машинага кўпроқ ҳаражат қиляпсиз. Аммо қиммат ҳаражат кетган машина Ўзбекистондагиларга сотилаётган машиналардан арзонга четга юборилаяпти. Бу ҳам икки фикрингиз бир-бирига тескари эканлигини кўрсатмода...

Шунингдек, депутат мутасаддилар томонидан нарх ошишига сабаб қилиб кўрсатилган эҳтиёт қисмлари олиб келинадиган Кореяда пулнинг деволвация бўлганлиги масаласига ҳам тўхталиб, Кореяда пулнинг деволвация бўлиши, аксинча эҳтиёт қисмларини арзонлаштиришини айтди. 

Бозор иқтисодиёти талабига кўра оширилди, деган масъулларнинг изоҳига депутат кескин жавоб қайтарди:

Сиз бизга бозор иқтисодиётини рўкач қила олмайсиз. Нимага деганда, чунки сиз бозор иқтисодиёти қоидасида ишлаганингиз йўқ. Агар бозор иқтисодиёти қоидасига риоя қилиб ишлаганингизда, рақобат бўлганида, сиз каби яна бешта компания бўлганида эди, менга деса 100 минг АҚШ долларига баҳоланг машинангизни. Чунки менга сизники ёқмаса, бошқасидан оламан. Сиз МОНОПОЛИЯСИЗ! Сиз бозор иқтисодиётига амал қилганингиз йўқ. Шунинг учун бизга бозор қоидаларини рўкач қилманг! — деди ЎзЛиДеП аъзоси.

Бундан ташқари, депутат нега айнан харидоргир арзон машиналарга фоиз қўшилган-у, қиммат машиналар нархи деярли ошмаганини танқид қилди. Айтиб ўтилган сабаблар, тан нархларнинг ошиши нега қиммат, импорт қилиб сотадиган машиналарга таъсир қилмаганини сўради. 

“Демак, ҳамма машиналарга тенг тушган харажат, аҳоли кўп оладиган айрим машиналар устига миндириляпти. Шунинг учун бундай қуруқ гаплар билан жавоб берманг”, — деди Дониёр Ғаниев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1