1

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ёшлари масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 15:10
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ёшлари масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг ёшлари масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари жаноб Юсси Нарви билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Юсси Нарви Европа мамлакатларининг тажрибаларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлаш дастурларида ҳамда жойларда шаҳарлаштириш жараёнларига ёшларни кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантиришни назарда тутувчи БМТ тараққиёт дастурлари доирасида бизнес инкубаторларни ташкил қилиш таклифини билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистонда ёшлар масалаларида олиб борилаётган ишларда БМТнинг амалий ва техник кўмаги муҳим еканлиги таъкидланиб, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳам ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тегишли маслаҳатлар олинди.  

Шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги вакили томонидан бугунги кунда БМТ томонидан амалга ошириб келинаёган лойиҳалардан “ERASMUS”таълим грандлари ҳақида тўхталиб ўтилди.  

Учрашув якунида Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Ўзбекистон Республикаси ёшлари хамкорлигини ривожлантириш масаласида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоки томонидан келгусидаги иш режа тузиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1