1

Хивада "Хоразм хонлари шаҳарчаси"ташкил этилади

ЖАМИЯТ 13.03.2020, 16:26
Хивада "Хоразм хонлари шаҳарчаси"ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Хивада "Хоразм хонлари шаҳарчаси"ни ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

"Сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Шовот каналининг икки ёнида кичик туризм зонасини, Хивада ‘Хоразм хонлари шаҳарчаси’ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди", — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2020—2021 йилларда вилоятда туризмни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Масалан, Хива туманида "Анор", "Анжир", Янгиариқ туманида "Меннонит қишлоғи" номли тематик парклар барпо этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Лазги академиясини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1