Янги COVID-19 турдаги коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда профилактика чора-тадбирлари кучайтирилди. Хусусан ҳудудларда Наврўз байрами муносабати билан ташкил қилинаётган бир қатор миллий ва халқаро миқёсдаги оммавий тадбирлар қолдирилди. Жумладан:
— Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган кенг қамровдаги марафон;
— 31-март-1 апрел саналарида ўтказиладиган «Хива — 2020 йилда турк маданияти пойтахти» халқаро фестивалининг тантанали очилиш маросими;
— Хива шаҳридаги «Бухоро — ислом маданияти пойтахти» мавзусидаги тадбирлар.