1

Эндиликда McDonald’s компанияси нафақат озиқ-овқат балки кийим кечак ҳам ишлаб чиқаради

ДУНЁ 30.03.2015, 16:11
Эндиликда McDonald’s компанияси нафақат озиқ-овқат балки кийим кечак ҳам ишлаб чиқаради

Стокгольм шаҳрида машхур McDonald’s компанияси тақдим этган ажойиб кийимлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада намойиш этилган кийимларнинг барчасида McDonald’s рамзи бўлган гамбургерларнинг сурати туширилган.

Маълумотларга кўра, бундан кейин компания томонидан гамбургерларнинг суратлари туширилган спорт кийимлари, оёқ кийимлар, кўйлаклар, ётоқхона учун чойшаблар ва бошқалар ишлаб чиқарилади. Бундан асосий мақсад, ҳаридорларга McDonald’s компаниясининг ўзлари севган бошқа маҳсулотлари суратлари туширилган либос ёки бошқа жиҳозларига эга бўлишга кўмаклашиш, дейилади rrnews.ru нашри берган хабарда.

Хабарларга кўра, бу маҳсулотлардан тушган маблағлар ҳайрия ишлари учун сарфланади. McDonald’s компанияси намойиш этган либослар тўплами Мадрид, Лондон, Сидней каби мамлакатларда намойиш этиб бўлинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1