Озодбек Назарбеков: "Коронавирус маданиятимиз анча пастлигини кўрсатиб қўйди...”

МАДАНИЯТ 19.03.2020, 18:20
Теглар: Озодбек Назарбеков, маданият, коронавирус
Озодбек Назарбеков: "Коронавирус маданиятимиз анча пастлигини кўрсатиб қўйди...”

Айни пайтда жаҳон бўйлаб пандемияга айланган коронавирус инфекцияси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай мураккаб вазиятда айрим юртдошларимиз, шу жумладан шифокорлик, тадбиркорлик ва бошқа касбларда фаолият кўрсатаётган инсонлар барчани хавфли пандемияга қарши курашда бирлашишга чақиришмоқда. Ўзларининг намунали хатти-ҳаракатлари билан барчага ўрнак бўлишмоқда. Бироқ "гуруч курмаксиз бўлмас" деганларидек ушбу вазиятдан фойдаланиб, бойлик орттиришни кўзлаётганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундай кимсалар ҳақида Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

—  Инсоннинг чин одамийлик фазилатларини кўрсатадиган омил бу унинг маданиятлиги эканлиги билан бевосита боғлиқ. Агар кишида маданият бўлса, у қонунни ҳурмат қилади, коррупцияни ёмон кўради, чин иймонли бўлади. Агар маданият бўлмаса, ҳайвондан фарқи қолмайди.

Юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳолат кўпчилигимизнинг маданиятимиз анча паст эканлигини яққол кўрсатиб қўйди. Ўзингиз айтинг, дорихонага кириб, қутида 50 дона антисептик воситани кўтариб чиқиб кетиш қайси инсонийлик мезонларига тўғри келади?! Бир ёки икки дона олса, бошқаларга ҳам яхшилик қилган бўлмайдими? Ёки мана шундай синовли вазиятда нарх-навони сунъий ошириб, даромад олишни ўйлаган айрим “тадбиркор”ларни нима деб аташ керак?!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1