Хитой ҳукумати коронавирус билан касалланганларни тезроқ даволайдиган самарали дори топилгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда, дея ёзди Таржумон.
Биотехнологияларни ривожлантириш миллий маркази раҳбари Чжан Синьминнинг сўзларига кўра, «Авиган» ном остидаги дори Ухань ва Шэньчжэнь шаҳарларида 320 нафар касалланганларда синовдан ўтказилган.
Коронавирус билан касалланганлар орасидан ушбу дорини қабул қилганларда икки кун ичида юқори тана ҳароратини туширишга муваффақ бўлинган, ваҳолаки бу жараён одатда тўрт кундан кўпроқ вақтни олар эди. Шунингдек, препаратни қабул қилмаганлар каби олти кунда эмас, балки ўртача 4, 5 кун ичида йўталдан халос бўлишлари аниқланди. Бундан ташқари, тадқиқот беморларнинг 91 фоизида ўпка ҳолати яхшиланганлигини кўрсатди.
Таъкидланишича, “Авиган” очиқ қарши ножўя таъсирга эга эмас. Уни қабул қилган беморлар беш кун ичида коронавирусдан даво топишган. Дори-дармонларни қабул қилмаган одамлар эса ўртача 11 кунда тузалиб кетишди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 212 мингдан ошди. Шу билан бирга, 84,200 киши тузалишга муваффақ бўлишди ва 8835 киши вафот этди.