АсосийСиёсат

Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.

'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамкорлар билан биргаликда Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллигига бағишланган тадбир ўтказди. Унда мазкур халқаро ҳужжатларнинг лотин имлосидаги ўзбек алифбосида чоп этилган янги нашри тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбир Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Женева конвенцияси ва унга қўшимча протоколларнинг ўзбек тилида нашр этилиши халқаро гуманитар меъёрлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, мутахассислар, давлат хизматчилари, илмий ҳамжамият ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш имконини беради. Бу мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро гуманитар ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирда етмишдан ортиқ иштирокчи, жумладан тегишли вазирлик ва идоралар, парламент, нодавлат ташкилотлар, илмий ҳамжамият, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов таъкидлашича, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига ва инсон ҳуқуқларига сўзсиз риоя этишга содиқдир. Ўзбекистон Женева конвенциялари ва уларнинг қўшимча протоколларини ратификация қилиб, бу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларини миллий ҳуқуқий тизим билан уйғунлаштириш, шунингдек, кенг кўламли маърифий ишларни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Хусусан, ёшларни барқарор келажакнинг кафолати сифатида тарбиялаш, давлат институтлари, Қуролли Кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ва кенг жамоатчилик ўртасида гуманитар ҳуқуқ меъёрлари ҳақидаги билимларни ёйишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Биляна Милошевич ўз нутқида Женева конвенцияларининг БМТга аъзо барча давлатлар томонидан ратификация қилиниши қуролли можароларнинг инсон ҳаётига ҳалокатли таъсирини чеклаш учун аниқ қоидалар ўрнатиш зарурлигини умумэътироф этишнинг ишончли далили эканлигини таъкидлади.

Б.Милошевич халқаро гуманитар ҳуқуқ замонавий қуролли можароларнинг янги таҳдидларига мослашишда давом этаётганини қайд этди. У ўзининг жанговар ҳаракатларда иштирок этмаётган шахсларни ҳимоя қилиш,уруш олиб бориш воситалари ва усулларини чеклаш, фавқулодда шароитларда ҳам инсонпарварлик тамойилларини сақлаб қолиш,можароларнинг узоқ муддатли оқибатларини камайтириш ҳамда ярашиш ва барқарор тинчлик учун шарт-шароитларни таъминлашдан иборат асосий вазифаларига қатъий амал қилмоқда.

Тадбир давомида Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Константин Оболенский айтганидек, Женева конвенцияларининг мақсади барча қуролли можароларда риоя этилиши шарт бўлган минимал гуманитар стандартларни белгилаш орқали уруш шафқатсизлигини юмшатишдир.

Элчи Ўзбекистон Республикасининг халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларини оммалаштириш ва жорий этишга содиқлигини юқори баҳолади. Бу мамлакатнинг гуманистик қадриятлар ва инсон ҳуқуқларини миллий ва халқаро даражада мустаҳкамлашга интилишини тасдиқлашини эътироф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:13

    Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади

    Одилбек Қосималиев сал аввал лавозимдан олинган Оқилбек Жапаров ўрнига тасдиқланган.

    '“2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2024 13:48

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”

    Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.12.2024 15:42

    Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди

    Суҳбат чоғида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратдилар.

    'Ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади— Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 15:54

    'Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 10:13

    Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ойбек Шахавдинов жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг Словениядаги элчиси этиб тайинланган эди.