Темир йўл транспорти чипталарига талаблар ортиб бораётганлиги сабабли тез сотилиб кетмоқда ва бундай ҳолатларга “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қандай чора тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлшича, байрам арафаси ҳамда таътилга оз қолганлиги сабабли аҳолининг ҳамда талабаларнинг темир йўл транспорти хизматига бўлган талаблари ортмоқда ва бунинг оқибатида иловалардан электрон чипталарни харид қилиш кескин кўпаймоқда.
Ушбу ҳолатни бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан йўловчи поездларига қўшимча вагонлар уланиши ҳамда янги йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилмоқда.
Бундан ташқари аҳоли ва талабалар темир йўл чипталарини чиптахоналардан ташқари мобил илова орқали онлайн харид қилишлари мумкин.
Чипталарни электрон харид қилишда eticket.railway.uz сайти ва Android ва iOS иловаларидан фойдаланиш мумкин.