АсосийЖамият

Тошкентда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи кофелар аниқланди

Кофелар Истанбулдан учиб келган йўловчи сумкасидан ва Чилонзордаги хонадонлардан биридан аниқланган.

'Тошкентда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи кофелар аниқланди'ning rasmi

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, пойтахт аэропортида “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бири йўл сумкасида 2 турдаги 49 дона “Zerofit” ёзувли пакетчали кофеларни олиб киришга урингани аниқланди. 

“Тошкент–АЭРО” ИБКнинг Контрабандага қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. 

Натижада, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5760 дона “Keta” номли оздирувчи қаҳва маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳар иккала ҳолатда олиб қўйилган қаҳва маҳсулотлари Марказий божхона лабораториясида божхона экспертизасидан ўтказилганида, уларнинг таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди. 

Мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ҳамда республикамиз ҳудудида муомаласи чекланган. 

Ушбу қарорга биноан таркибида сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари 2025 йил 1 январдан фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади).

"Сибутрамин"нинг 0,5 грамми жиноий ҳаракатни таснифлашда кўп миқдор ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, “Тошкент–АЭРО” ИБК томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида аниқланган 36 та божхона қонунубузилиши ҳолатларида 57 кг. оғирликдаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:53

    Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

    Темир йўл транспортида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати эълон қилинди.

    'Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди

    19 ёшли қиз 16 ёшли қизни уриб, тан жароҳати етказган.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди

    Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.

    'Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:54

    Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди

    Муродбек Атажанов тайинловга қадар вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

    'Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:33

    Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди

    Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.