АсосийЖамият

Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди

Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.

'Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди. Бу ҳақда Отабек Бакиров ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

"Бошқарма қарорига, хусусан, АОКАнинг энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган. Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман", — деб ёзди Отабек Бакиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов молиячи Отабек Бакировга қарши прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритгани ҳақида хабар берилганди.

Отабек Бакиров шикоят берилишига Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманига электр энергияси етказиб берувчи "Сағбон" подстанцияси билан боғлиқ мақола сабаб бўлганини айтганди.

Молиячи ушбу нимстанциянинг доимий таъмирланиши ва трансформаторларнинг алмаштирилишига бир неча бор эътибор қаратган (февралдан майгача Энергетика вазирлиги ушбу подстанциядаги муаммолар ҳақида олти марта хабар берган).

У "Сағбон" нимстанциясини "Мирзамаҳмудовнинг энергетиклари зерикиб қолса, трансформаторларини алмаштирадиган ёки таъмирлайдиган станция" деб таърифлаган.

Бакиров, шунингдек, вазирдан "Кремль ва "Газпром"даги оғаларга оид вазифалардан бўшаб", шахсан "Сағбон" подстанциясига келишни сўраган. "У ерда ё миллиардларни ўпириб турадиган қора ўпқон бор ё иккита туманнинг ювилмас қарғиши теккан", деб ёзган эди у.

Эътиборли жиҳати шундаки, пост 2023 йил 5 июнда эълон қилинган, шикоят эса 2024 йил 10 октябрда, яъни деярли бир ярим йилдан сўнг берилган. Шу билан бирга, ариза беришдан олти кун олдин Мирзамаҳмудов Отабек Бакиров ҳам бошловчилардан бири бўлган "Лолазор" подкастининг меҳмони бўлган эди.

"Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим", — дейилади хабарда.

Бакиров таъкидлашича, "Лолазор"нинг биринчи сони учун энергетикларнинг таклифига кўра лойиҳа иштирокчилари вазирнинг ташрифи кутилаётган "Сағбон" нимстанциясида бўлиб, кичик репортаж тайёрлашган.

"Нима бўлганда ҳам, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани "Сағбон"дан узилган ва электр энергиясини бошқа — туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз", — деди у.

Молиячи шикоят "фуқаро Мирзамаҳмудов томонидан эмас, балки вазир Мирзаҳмудов томонидан берилган"ини таъкидлаганди.

"Нима бўлганда ҳам, вазирнинг хатти-ҳаракатини энергоцензурага уриниш деб қабул қилдим, қисқа айтганда, аҳволи тобора оғирлашаётган энергетикадаги муаммоларни ечиш, бартараф этиш ўрнига, танқидни тўхтатишга, ёпиқлик муҳитини яратишга ва кучайтиришга уриниш деб баҳолайман", — деганди у.

"Бу уринишлар қанча маъмурий ресурс йўналтирилмасин, самарасиз. Ҳозирча мавжуд имкониятлар шароитида энергетикадаги оғир аҳвол ҳақида ўрганиш, сабаблари тўғрисида ёзиш ва масъулларга ёқимсиз савол бериш мумкин экан, бу давом этаверади", — деганди Бакиров.

Отабек Бакиров — таниқли молиячи ва жамоат арбоби. У Ўзбекистонда иқтисодий масалалар муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат иқтисодий сиёсатини такомиллаштириш бўйича танқид ва таклифлар билан тез-тез чиқишлар қилади. Бакиров "Bakiroo" Telegram каналини юритади, у ерда ўзининг таҳлилий материаллари ва фикрлари, шу жумладан, энергетика соҳасидаги қарашлари билан ўртоқлашади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:53

    Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

    Темир йўл транспортида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати эълон қилинди.

    'Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди

    19 ёшли қиз 16 ёшли қизни уриб, тан жароҳати етказган.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:54

    Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди

    Муродбек Атажанов тайинловга қадар вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

    'Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:33

    Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди

    Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.

    'Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:23

    Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

    Кеча Юнусобод туманида ҳам худди шу русумдаги автобус ёниб кетганди.