Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ФИФА The Best 2024 ғолиблари тақдирлаш маросими ўтказилди, дея хабар қилмоқда"zamon.uz".
Ушбу совринни "Реал Мадрид" ва Бразилиятерма жамоаси вингери Винисиус Жуниор олди. Ғолиб номини ФИФА президенти Жанни Инфантино эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус аввалроқ октябрь ойида Парижда тақдирлаш маросими бўлиб ўтган "Олтин тўп"нингасосий фаворити деб топилганди. Прогнозлардан фарқли ўлароқ, ушбу совринни испаниялик" Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри олганди.
Винисиус испан клуби таркибида ўтган мавсумда Испания чемпиони, мамлакат Суперкубоги ғолиби ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди. Винисиус Дортмунднинг"Боруссия" клубига қарши кечган финалда гол урди. УЕФА Суперкубогини ҳам қўлга киритди.
2024 йилнинг энг яхши мураббийи мукофотини "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти қўлга киритди.
Аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинесиккинчи марта сайёранинг энг яхши дарвозабони деб топилди. У бу мукофотни 2022 йилда ҳам қўлга киритган.
Аргентиналик ҳужумчи Алехандро Гарначо эса 2024 йилнинг энг яхши голи учун Пушкаш Ференс мукофотини олди.