Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош штатдан ташқари эпидемиологи Николай Брико эркакларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли икки баравар юқори эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Аниқ.уз хабар берди.
"Агар янги коронавирус инфекциясига чалинганлар статистикасига назар ташласангиз, аёлларга қараганда эркаклар кўпроқдир. Аммо бунга нима сабаб бўлаётгани номаълум", деб таъкидлади эксперт.
Коронавирусдан ўлим даражаси ўртача 4,3% ни ташкил қилади. Ҳозирги кунда бу вирус дунёнинг 171 мамлакатини қамраб олган, 15 мингдан ортиқ одам вафот этган. 340 мингта юқтириш ҳолатлари қайд этилган.