Саудия Арабистони нефть нархини Европа ва Осиё харидорлари учун оширишга қарор қилди. Бу ҳақда The Moscow Timeс хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Осиёга етказиб бериладиган асосий нав Араб Light нефтининг нархи март ойидан бошлаб бир баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022 йил августидан бери энг юқори ўсиш ҳисобланади. Ўшанда Россия босқинидан сўнг асосий нав бўлган Brent нефтининг бир баррели 100 доллар атрофида сотилганди.
Сауди Aramco хабарига кўра, натижада Араб Lightънинг бир баррели Уммон/Дубай нефтларига нисбатан 3,9 долларга қимматлашади. Март ойида Саудиядан нефть сотиб олишни хоҳлаган Европа компаниялар учун нарх бир баррел учун 3,2 долларга оширади. Аммо, АҚШ харидорлар учун нархнинг ошиши жуда кичик — фақат 0,1–0,3 доллар бўлади.
Таъкидланишича, Сауди Aramco хабаридан сўнг нефть нархи пасайишдан кўтарилишга ўтган: АҚШнинг WTI нави тахминан 0,4 фоизга ошиб, бир баррел учун мос равишда 75 ва 71,4 долларни ташкил этган.
Бозор АҚШ президенти Трамп томонидан бошланиши мумкин бўлган савдо уруши туфайли салбий кутилмаларга дуч келмоқда. Бу уруш жаҳон иқтисодиёти ўсишининг секинлашишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, Трамп ўз администрациясига Эронга нисбатан иқтисодий босимни кучайтириш топшириғини бергани ҳақида хабар тарқалди. Бироқ бу нархларнинг пасайишини тўхтата олмади.
Трамп Украинадаги урушни тўхтатиш учун Саудиядан нефть нархини пасайтиришни сўраган
Январь ойи охирида Дональд Трамп Саудия Арабистони ва ОПЕКдан нефть нархини пасайтиришни сўраш ниятида эканини маълум қилган ва уларнинг нима учун “АҚШ сайловидан олдин буни қилмаганига” ҳайрон бўлган.
“Мен Саудия Арабистони ва ОПЕКдан нефть нархини пасайтиришни сўрайман. Тўғрисини айтсам, улар буни сайловдан олдин қилмаганига ҳайронман. Агар нарх пасайса, Россия ва Украина уруши дарҳол тугарди. Айни пайтда мазкур уруш давом этиши учун нарх анча юқори. Нефть нархини пасайтириш керак. Сиз бу урушга чек қўйишингиз мумкин. Улар буни аллақачон қилиши керак эди”, деганди Трамп.
Саудия Арабистони Трампга нефть масаласида жавоб бермаган. Бироқ Саудия Арабистони иқтисодиёт ва режалаштириш вазири Файсал Алибрагимнинг айтишича, жаҳон бозорида нефтга бўлган талаб ортмоқда. Шу сабабли, Саудия Арабистони бу талабни қондириш учун самарали етказиб беришни таъминлаш зарур деб ҳисоблайди.