АсосийJamiyat

Нурмат Отабеков: “Майит хавф туғдирса, эҳтиёт чорасини кўриш зарур”

'Нурмат Отабеков: “Майит хавф туғдирса, эҳтиёт чорасини кўриш зарур”'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронвирусдан вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Бундай тартиб ҳеч қаерда йўқ. Коронавирусдан вафот этган бўлса, уни дафн қилиш, дафн қилиш маросимида иштирок этиш, дафнга тайёрлаш ишларига алоҳида талаблар қўйилган. Бу талаб динимизда, Қуръонда ҳам келтирилган. 

Майит тирикларга хавф туғдириши эҳтимоли бўлса, эҳтиёт чорасини кўриш тўғрисида кўрсатмалар мавжуд. Шу нуқтайи назардан қариндошларига берилмасак экан деган фикр бутунлай нотўғри. Фақат уларни дафн этиш маросимига алоҳида талаблар мавжуд эканини билиши керак бўлади”, - деди Нурмат Отабеков.

Бошқа янгиликлар