my5
28

Нега чекловларга қарамай кундан-кунга коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда?

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 13:35
4632
Нега чекловларга қарамай кундан-кунга коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда?

Нега шунча чекловларга қарамай кундан-кунга коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда?

Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда жавоб берди.  

️Хабарингиз бор, коронавирус касаллигига чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, коронавирус касаллиги бўйича нохуш ҳудуддан олиб келинган республикамиз фуқаролари, уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан машғул бўлган тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳам карантинда бўлиб туришибди.  

Ҳозирги кунда 100 мингдан кўпроқ фуқароларимиз карантинда (стационар ва уй шароитида) турганлигини эътиборга олсак ва касалликнинг инкубацион даври 14 кун эканлигини эътиборга олсак, улар орасидан касаллик чиқишига ҳам тайёр бўлишимиз керак. Профилактик тиббиётнинг асосий вазифаси, у ҳам бўлса касаллик ўчоғини жиловлаш ва бартараф қилиш ҳисобланади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37