АсосийJamiyat

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони яна ошиб кетди

'Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони яна ошиб кетди'ning rasmi

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 227 нафарга етгани ҳақида маълум қилинганди. 

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

    Бошқа янгиликлар