АсосийDunyo

Карантинни бузган шахс отиб ўлдирилди

'Карантинни бузган шахс отиб ўлдирилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва қуролли кучларга карантин вақтида тинчлик ва тартибни бузиб, норозилик намойишини ўтказаётган фуқароларга қарата ўқ узиш бўйича кўрсатма берган эди.

Айни пайтда маълум қилинишича, Филиппин полиция ходими карантин қоидасини бузган фуқарони отиб ўлдирди.

Отишма Насипит шаҳрида содир бўлган бўлиб,  63 ёшли маст эркак тиббиёт ходимларнинг карантин чекловларига риоя қилиш тўғрисидаги изоҳларидан сўнг шифокорлар ва полицияга ҳужум қилган.

“Шифокорнинг ниқоб тақмаганлиги учун огоҳлантирувидан кейин эркак жазавага тушган, қўпол сўзлар ишатган ва  шифокорга ҳужум қилган”, — дейди маҳаллий полиция вакили.

Шундан сўнг полиция фуқарога ўқ узаган. Филирринда бу карантин қоидаларини бузгани учун фуқарони отиб ташлаган биринчи ҳолат ҳисобланди.

Бошқа янгиликлар