Бугунги кунда, бошқа давлатлар ҳудудида карантин эълон қилинганлигидан фойдаланиб, фирибгарлар томонидан ёлғон СМС хабарлари жўнатиш орқали электрон маблағларни ўзлаштиришга уринишлар кузатилмоқда.
Республикамизда ҳам карантин эълон қилинганлиги ва “ўзини яккалаш” тартибига ўтилганлиги муносабати билан фуқароларнинг уйда ўтирганидан, шунингдек, одамларда коронавирус пандемияси сабаб хавотир кучли эканидан фойдаланишга уриниш, хабарномалар орқали кишиларни чалғитиб, уларнинг электрон ҳисобидаги маблағларини ўзлаштиришга ҳаракат қилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. ИИВ мазкур кўнгилсизликларнинг олидини олиш мақсадида аҳолини огоҳлантирмоқда.
Мисол учун, фирибгарлар томонидан муайян сана ёки геожойлашув нуқтаси координатларини кўрсатган ҳолда “Сиз карантин қоидасини буздингиз, энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ БҲМнинг беш бараваригача миқдорда жарима тўлайсиз” деган мазмундаги жаримани уйдан тўлаш ҳам мумкинлигини таъкидлаб тўлов учун карта рақами кўрсатилган СМС хабарнома жўнатилиши мумкин.
“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси фуқароларни бу каби ёлғон хабарларга алданмасликка, СМС-хабарлар, телефон қўнғироқларини қабул қилганда ҳеч қачон электрон ҳисобдаги маблағлар ёхуд турли маҳфий кодлар ҳақида бегона шахсларга маълумот бермаслик ва бу каби ҳолатлар кузатилганда хабарномаларни бошқаларга юбориш эмас аксинча, ўчириб ташлаш лозимлиги, шунингдек бу ҳақида Ички ишлар органларининг 102 тезкор тармоғига хабар бериш лозимлиги тавсия этилган.