“Илҳақ“ фильмнинг премьераси 9 май куни ноодатий тарзда ўтказилади

МАДАНИЯТ 08.05.2020, 15:11
“Илҳақ“   фильмнинг премьераси 9 май куни ноодатий тарзда ўтказилади

“Ўзбеккино“ Миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган “Илҳақ“ фильмининг илк тақдимоти катта экранларда эмас, телевидение орқали ўтказилади.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ“ бадиий фильми

9 май куни экран юзини кўради.

Картинани бир вақтнинг ўзида яъни 9 май соат 19:40 дақиқа ўтганда “Oʻzbekiston”, “Oʻzbekiston tarixi”, “Oilaviy”, “Yoshlar”, “Toshkent”, “Madaniyat va maʼrifat”, “Mahalla”, “МУ5”, “Sevimli”, “ZOʻR TV”, телеканаллари ва 10 та нодавлат ҳудудий телестацияларини бирлаштирган “Uzbekiston-online.uz” телетармоғида томоша қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1