АсосийMadaniyat

"Давр" информацион дастури тўхтатилдими?

'"Давр" информацион дастури тўхтатилдими?'ning rasmi

Карантин сабабли МТРК таркибидаги “Ёшлар” телерадиоканалининг "Давр" ҳамда "Тошкент" телерадиоканалининг “Тошкент 24” информацион дастурлари фаолияти тўхтатилгани, ҳозирда ушбу дастурлар ўрнида “Ўзбекистон 24” телеканали кўрсатувлари эфирга узатилаётгани ҳақида "Ҳудуд24" сайти хабар тарқатди.

Аниқлик киритиш учун human.uz сайти “Давр” таҳририяти билан боғланганда, таҳририят ходими бу хабарни тасдиқлаган. 

"Ҳақиқатдан ҳам “Давр” ва “Тошкент24” информацион дастурлари эфир вақтида “Ахборот” янгиликлар дастури эфирга узатилмоқда", деган ходим.

Маълумот учун, “Давр” информацион дастури 20 йилдан бери намойиш этиб келинаётган эди. 

    Бошқа янгиликлар