my5
all

Европа мамлакатлари туристларни қабул қилишга тайёрланмоқда

ДУНЁ 25.05.2020, 15:00
332
Европа мамлакатлари туристларни қабул қилишга тайёрланмоқда

Масалан, Испаниядаги эпидемиологик вазият 8 июндан бошланувчи ҳафтада футбол бўйича миллий чемпионатни бошлаш, ёзда эса чет эллик сайёҳларни қабул қилиш имкониятини беради. Бу ҳақда Бош вазир Педро Санчес эълон қилди.

Ла Лига раҳбарияти яқин кунларда март ойидаги пандемия туфайли тўхтатилган ўйинлар жадвалини келишиб олишни режалаштирмоқда. Бош вазир ресторан, меҳмонхоналар ва пляжларни сайёҳлик мавсумининг очилишига тайёрлашга чақирди.

«Испания ҳар йили 80 миллиондан ортиқ меҳмонни қабул қилади. Мен июль ойидан бошлаб чет эллик туристлар мамлакатга хавфсиз келишлари мумкинлигини эълон қиламан. Чет эллик туристлар бизнинг мамлакатда таътил ўтказишни режалаштиришлари мумкин», - деди у. 

Италия 3 июндан бошлаб расмий равишда Европа Иттифоқидан туристларни қабул қилишга тайёр. Мамлакатда музейлар ишлай бошлади. Пайшанба куни «Колизей» очилади, ундан кейин Флоренциядаги «Уффизи» галереяси очилади. 1 июндан бошлаб чипталарини брон қилганлар Ватикан музейларига ташриф буюришлари мумкин.

Греция ҳам туристлар оқимига тайёрланмоқда. Энди эпидемиологик шароитлари яхши бўлган мамлакатлардан туристлар бу мамлакатга коронавирус синовлари ва карантинсиз келишлари мумкин.

Хорватия ҳукумати сайёҳлар учун чегарани 15 июндан кейин очади.

Франция ҳукумати ички туризмнинг аҳамиятини таъкидламоқда. Бош вазир Эдуард Филипп келаси ҳафта туризм соҳасидаги режаларни тақдим этишга ваъда берди.

Германияда карантин чоралари аста-секин енгиллашмоқда. Канцлер Ангела Меркель мамлакат фуқароларини ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга чақирди.

Европада 2 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари қайд этилган ва тахминан 170 минг киши вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49