1

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 9 нафарга кўпайди

ЖАМИЯТ 25.05.2020, 16:37
Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 9 нафарга кўпайди

2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 (+9) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

  Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.  

 Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1