1

Маданият вазирлиги ҳузуридаги айрим ташкилотлар тугатилди

МАДАНИЯТ 27.05.2020, 21:57
Маданият вазирлиги ҳузуридаги айрим ташкилотлар тугатилди

Президентнинг 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан вазирлик ҳузуридаги бир неча ташкилотларда ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали маълум қилди. 

Қарорга мувофиқ, “Ахборот ва компьютер технологиялари маркази” давлат муассасаси “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази” давлат муассасаси деб қайта номланди.

Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази тугатилиб, уларнинг балансида бўлган бинолар ҳамда моддий-техник воситалари Маданият вазирлигига (вазирлик) ўтказилади.

Вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (департамент) ва унинг барча ҳудудий бошқармалари тузилмасида тегишлича юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Вазирлик ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари тугатилди. Шунингдек, қарор билан вазирлик ҳузуридаги “Маданий мерос тиклаш-таъмирлаш” ДУК ҳамда департамент ҳузуридаги “Мерос чашмаси” ДУК тугатилди.

“Гулистон”, “Театр” ва “Мозийдан садо” журналлари ягона таҳририятга бирлаштирилди.

Маданий мерос илмий-тадқиқот институтига архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, геодезия ва картография фаолияти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият турларини тегишли лицензиялар олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи берилди.  

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази вазирлик тизимига ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1