1 июлдан ҚҚСнинг ошиб кетган миқдори солиқ тўловчига қайтарилади

ИҚТИСОДИЁТ 29.05.2020, 20:46
1 июлдан ҚҚСнинг ошиб кетган миқдори солиқ тўловчига қайтарилади

2019 йил 30 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органлари ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини солиқ тўловчига қайтаришни амалга оширади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 июнидан ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини ва унга тегишли иловаларни инвентаризация қилишни эълон қилади.  

Инвентаризация қилиш даврида жорий йилнинг 1 майигача бўлган солиқ даври учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини топшириш тўхтатиб турилади.

Таъкидлаш жоизки, электрон ҳисоб-фактуралардан фойдаланиш ҳисобот маълумотларини аниқлаштиришга, шунингдек жорий солиқ ҳисоботларини шакллантиришга имкон беради.  

Малумот учун. Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасида 96 130 та субъект ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Уларнинг 81 086 таси электрон ҳисоб-фактура тизимидан фойдаланишга ўтган. Бу улар умумий сонининг 84 % ни ташкил этади.  

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжлик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш 🖥 тизимини МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА жорий этиш назарда тутилган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1