my5
all

АҚШ полицияси қора танли фуқаросини одамлар кўз олдида ўлдириб қўйди. АҚШ ирқчиликка қарши намойишлар алангасида қолмоқда (видео, фото)

ДУНЁ 31.05.2020, 12:03
1936
АҚШ полицияси қора танли фуқаросини одамлар кўз олдида ўлдириб қўйди. АҚШ ирқчиликка қарши намойишлар алангасида қолмоқда (видео, фото)

Бугун АҚШда коронавирус билан боғлиқ аҳолини ваҳима солувчи хабарлар ортда қолди. АҚШ  норозилик намойишлари билан тўлиб тошган. АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида полиция томонидан қўлга олинган қора танли Жорж Флойднинг ўлими туфайли келиб чиққан аҳоли норозилиги АҚШнинг кўплаб йирик шаҳарларига тарқалди. 

Америкаликлар нимадан норози? Жорж Флойд қандай ҳалок бўлди?

25 май куни сохта 10 доллар билан тўлов қилишга уриниши ҳолати бўйича қилинган чақирув бўйича воқеа жойига етиб келган полициячилар гумонланувчи 46 ёшли қора танли қоровул Жорж Флойдни қўлига кишан тақиб, полиция машинаси томон олиб келишган. 

Видеодаги воқеада оқ танли полициячи машина олдида афроамерикаликни асфальтга ётқизиб, тиззаси билан унинг бўйнидан босиб турганини кўриш мумкин.

Атрофда одамлар тўплана бошлайди ва полициячини Флойдни бўғишни тўхтатиб, унинг юрак уришини текшириб кўришга чақиришади.

Флойд бир неча марта «Мен бўғилиб қолдим! Бўғилиб қолдим!» дея такрорлайди ва ўзини ўлдирмасликни сўрайди. У нафас олиш учун ўрнидан кўтарилишга уринади, аммо полициячи бунга йўл қўймайди.

Полициянинг билдиришича, Флойдни қўлга олмоқчи бўлишганида қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг полиция уни тутиб, ерга ётқизган ва тиззаси билан бўйнини босган. Амма видеоларда Флойднинг полицияга қаршилик кўрсатмаганлигини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Флойднинг бурнидан қон оқа бошлайди, йиғилганлар уни қўйиб юборишни сўрашади ва унда ҳаёт аломатлари тўхтаганини айтишади. Ҳибсга олинган шахсга зудлик билан ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақидаги чақириқларга қарамасдан, полициячи оёғини унинг бўйнидан олмайди. Бир неча дақиқадан кейин тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишади, ҳушсиз ҳолатдаги Флойд замбилга солиниб, шифохонага олиб кетилади, аммо у ерда унинг ўлими қайд этилади.

Маълум қилинишича, 4 кундан сўнг Флойд ўлимига сабабчи полициячи норозилик намойишларидан сўнг хибсга олинган. Унгача полиция ва прокуратура органлари полициячини айбламасликни сўраб, «босди-босди» қилишга уринишган. 

Бу харитада Сўнгги кунларда АҚШнинг айрим шаҳарларида аҳоли билан полиция ўртасида кузатилган зиддият ва тўқнашувлар содир бўлаётган ҳудудларни кўришингиз мумкин. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42