my5
all

АҚШнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар сабаб комендантлик соати эълон қилинди

ДУНЁ 31.05.2020, 17:44
439
АҚШнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар сабаб комендантлик соати эълон қилинди

Американинг 16 та штатидаги 25 та шаҳарда фуқаролар томонидан ўктазилаётган оммавий норозилик намойишлари сабаб комендантлик соати жорий этилди, деб хабар берди Дарё CNN манбаси асосида.

Тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга олиб келаётган норозилик намойиши 25 май куни Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд вафот этганидан сўнг бошланди. Гумонланувчини қўлга олишда иштирок этган полициячилардан бири уни юзи билан асфалтга ёқтизиб, тиззаси билан бир неча дақиқа босиб турган ва у нафас олишдан тўхтаган.

Афроамерикаликнинг ўлими Black Liver Matter нозорилик ҳаракатининг яна авж олишига туртки бўлди. Бу ҳақда сайтда аввал хабар берилганди. Флойдни ўлдирган полициячига расман айблов эълон қилинган, бироқ намойишчилар қўлга олишда иштирок этган бошқа уч нафар полициячи ҳам жазоланишини талаб қилмоқда. Оммавий норозиликлар бир қатор шаҳарликларда талон-торож ва тартибсизликларга айланиб кетган. Полиция намойишчиларга қарши резина ўқ ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланишни бошлади.

Комендантлик соати 31 май куни тонгда Миннеаполис, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Денвер, Майами, Атланта, Чикаго, Кливленд, Портленд, Филадельфия, Питтсбург, Нэшвилл, Сиэтл шаҳарларида эълон қилинган. Бошқа шаҳарларда қўшимча равишда фавқулодда ҳолат режими амалда. Аммо комендантлик соатига қарамай одамлар кечаси ҳам намойишга чиқишда давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42