Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими Жиззах туманлараро судининг 06.08.2009 йилдаги қарздор С.Мўминовдан собиқ турмуш ўртоғи С.Улуғова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Мўминовдан жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар тўланиши лозим бўлган қарийб 17 млн. сўм алимент пуллари ундирувчи С.Улуғова фойдасига тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, ҳозирда юртимизда карантин давом этаётганлиги ҳамда ундирувчи С.Улуғованинг яшаш манзили Тошкент вилояти, Янгийўл туманида бўлганлиги сабабли, аризага асосан ушбу пул маблағлари С.Улуғова номидаги банк пластик карточкасига ўтказиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 31.10.2019 йилдаги қарздор Б.Сувановдан ундирувчи Ш.Суванова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ҳамда шу суднинг 25.11.2019 йилдаги қарздор Б.Сувановдан бир нафар фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг июнь ойига қадар алимент ва моддий таъминотдан жами 6 млн. 231 минг 717 сўм қарздорлик ҳисобланган ҳамда ушбу қарздорлик 09.06.2020 йилда тўлиқ ундирилиши таъминланган.






