1

Эртага Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган ҳамюртларимиз учун Москвадан чартер рейс амалга оширилади

ЖАМИЯТ 12.06.2020, 18:21
Эртага Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган ҳамюртларимиз учун Москвадан чартер рейс амалга оширилади

Эртага, 13 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, эртага

Тошкент — Москва — Тошкент рейси амалга оширилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун  

Тошкент — Москва — Тошкент,

Тошкент — Истанбул — Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1