1

Эртага Москва ва Истамбулдан ўзбекистонликлар олиб келинади

ЖАМИЯТ 11.06.2020, 11:17
Эртага Москва ва Истамбулдан ўзбекистонликлар олиб келинади

Эртага, 12 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра:

Тошкент — Москва — Тошкент

Тошкент — Истанбул — Тошкент рейси амалга оширилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент — Новосибирск — Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1