Президентнинг 12 июндаги тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб Усман Шарифходжаев тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Усман Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таълим шўбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Халқ таълими вазирининг биринчи аввалги ўринбосари Алишер Умаров шу йилнинг февраль ойида Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига аввалроқ Рустам Каримжонов тайинланганди.
У шу пайтгача вазирликнинг “Инновация, технология ва стратегия” маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келган.






