Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти Асака тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






