Куни кеча, Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқлангани ва Ҳукумат биноси карантинга олингани хабар қилингани эди.
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, бугун, 18 июнь куни Тошкент шаҳрида аниқланган 9 та коронавирус ҳолатларининг 2 нафари Вазирлар Маҳкамасининг ходимларида қайд этилган.






