АсосийJamiyat

Зилзила: Ўзбекистонда тез-тез содир бўладими?

26 октябрь куни маҳаллий вақт билан 14:09 Афғонистон ҳудудида (Тошкентдан 479 км узоқликда) Рихтер шкаласи бўйича 7,5 балли зилзила юз берди. “Тошкент” Марказий сейсмостанция маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Ҳиндукуш тоғларида бўлган. 5 балли силкинишлар Тошкент ва Самарқандда юз берди. Термиз ва Деновда 6-балли силкинишларни, Қаршида 5,5 баллни сезишди. Энг кучсиз зилзила Фарғона водийсида юз берди. Андижон ва Наманганда зилзила кучи 4 баллни ташкил қилди.

Сейсмик фаоллик ҳудудида яшовчи бизлар учун зилзила ноёб нарса эмас, аммо ҳар гал, бу табиий ҳодиса рўй берганида биз жуда қўрқамиз: «Бу сафар қанчалик кучли зилзила содир бўларкин?». Бизнинг мамлакатимизда ушбу табиий офатни ўрганиш бўйича жуда жиддий ишлар олиб борилмоқда. Биз “Тошкент” марказий сейсмостанцияси ва ФА сейсмология институтида бўлиб, бунга ишонч ҳосил қилдик.

…Тинч ва совуқ лаборатория деворларда – учта катта плазма панеллари осилган бўлиб, унда Марказий Осиё сейсмик ҳудудининг акси туширилган. Менинг сухбатдошларим – лаборатория раҳбари  Турдали Ортиқов  ҳамда ЎзФА Сейсмология институти ахборот-таҳлил хизмати етакчи мутахассисиси Лутфулла Йўлдошев бу сирли ва хатарли табиат ҳодисаси борасидаги кўп йиллик кузатишлари билан ўртоқлашишди.

Т. О.: Бугунги кунда биз минтақамиздаги сейсмик ҳолатни мониторинг қилишнинг янги технологик тизимини яратиш устида ишлаяпмиз. 2011 йилда Сейсмологик мониторинг тизимини ривожлантириш давлат дастури доирасида сейсмий маълумотларни қайта ишлаш дастурий таъминотига эга бўлган янги қурилмалар ўрнатилди.

Ўша пайтдан  бошлаб, бизнинг станциямиз халқаро сеймик станциялар тармоғига қўшилди ва бутуну дунё бўйича зилзилалар ҳақидаги маълумотларни аниқ вақт  режимида қабул қилиб, жўната бошлади.

Мана, - экранда ҳам кўришингиз мумкин – нафақат юртимиздаги, балки яқин ва олис хориж мамлакатларидаги барча сейсмик  станциялардан маълумотлар келиб турибди. 26 октябр зилзиласидан бир кун ўтган бўлса-да, Ер қобиғида аста-секин заифлашиб бораётган силкинишларни – афтершокларни кўришимиз мумкин.

Л. Й.: Бу интерфаол электрон харита ёрдамида биз зилзила содир бўлиши билан  3-4 дақиқа ичида унинг ўчоғини ва мамлакатимиз ҳудудидаги интенсивлигини аниқлашимиз мумкин.

БАЛЛАР ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

- Тошкентда 5 балли ер силкиниши кузатилди ва бу жуда шиддатли бўлди. Айтинг-чи, неча баллгача бўлган силкинишларни хавфсиз деб ҳисоблаш мумкин?

Т. А.: Энг аввало, зилзила магнитудаси ва унинг ер сатҳидаги таъсирчанлигини MSK макросейсмик шкалалари билан ўлчанадиган балларни фарқлаш жоиз. Магнитуда – зилзиланинг энергетик жиҳатларини ўзида ифодалайди. Унинг кучи зилзила ўчоғида 9 балли Рихтер шкаласида ўлчанади.  

Силкинишнинг интенсивлиги (12 балли  MSK шкаласи бўйича) у содир бўлган ҳудудларда юз берган вайронагарчилик, кўрилган зарарлар миқдорига қараб белгиланади. Масалан, Тошкент ҳудудида бирор иншоот жойлашган грунт шароитларига қараб, силкинишлар турли интенсивлик бўйича сезилади. 6 баллгача бўлган интенсивлик даражасидаги силкинишлар жиддий хавф туғдирмаслиги мумкин, лекин 7-8 балли силкинишлар маълум даражадаги талофатларга сабаб бўлиши мумкин.

 - Зилзилани олдиндан билиш мумкинми?

Т. О.: бу масала устида дунё олимдлар анчадан бери бош қотиришмоқда ва маълум ютуқлар қўлга киритиган. Дарвоқе, бу масалани ҳал этишда ўзбек олимларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Бизнинг юртимизда биринчи бўлиб, дунё сейсмолгик амалиётида  кучли зилзилалар юз бериши олдидан ерости сувларининг кимёвий таркибида муайян ўзгаришлар юз бериши (129-рақамли кашфиёт), шунингдек бир қанча зилзиланинг бошланғич аломатлари аниқланди. Сейсмология институтимиз олимлари жамоаси минтақамиздаги бир қанча зилзилаларни олдиндан айтиб бера олишди.

Талофатларнинг олдини олиш учун

- Кейинги йилларда Ўзбекистонда кўп зилзила содир бўлдими?

Т. А.: Сўнгги 60 йил ичида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 40 га яқин кучли ер силкинишлари кузатилди. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласини ҳамма билса керак. 1976 ва 1984 йилларда Газлида Рихтер шкаласи бўйича 7, интенсивлик даражаси бўйича 9-10 даражали ер силкиниши кузатилди.1980 йилда Назарбек қўрғонида 7-8 балли зилзила юз берди. 2013 йилнинг 24 май куниТошкент денгизи яқинидаги Туябўғиз поселкасида, орадан икки кун ўтиб, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари оралиғидаги Маржонбулоқ қишлоғи ҳудудида 6,2 балл магнитудали ер силкиниши юз ерди. Хайриятки аҳоли орасида қурбонлар бўлмади. Биз зилзила ҳудудига бориб, тадқиқотлар олиб бордик, биноларнинг ҳолати билан танишдик, одамлардан сўраб суриштирдик.

- Талафотлар нимадан бўлади? Уларни қандай четлаб ўтиш мумкин?

Л. Й.: Аввало биноларни ҳудуднинг сеймик ҳолатидан келиб чиқиб қуриш керак.  Бу ҳолат асосан хусусий секторга тегишли. Туман ҳокимликларида қурилиш бўлимлари бор. Улар айнан шундай масалалар билан шуғулланишади: бино қуриладиган жойнинг зилзилабардошлигини ўлчашади, қаерларда қурилиши қилиш мумкинлигини маслаҳат беришади. Тегишли рухсатсиз қурилиш ишларини олиб борганлар жаримага тортилади. Сейсмология институтида кейинги йилларда хусусий қурилиш ташкилотлари ва аҳолига зилзилабаордош уларни қуриш бўйича жуда кўп  тегишли тавсиялар бердик. Кўпинча кўпқаватли биноларда яшовчилар ўзлариа уй планини ўзгартириб, қўшинча эшик дереза очишади, деворларни бузишади. Уйнинг таянч деворларига дарз кетиши зилзила пайтида хунук оқибатларга олиб келиши мумкин.

- Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари сейсмик жиҳатдан хавфли саналади?

Т. А.: Институтимизнинг олимлар жамоаси мамлакатимиздаги бир қатор сейсмик фаол ҳудудларни аниқлашган. Масалан Фарғона водийси нисбатан сейсмик фаол ҳудудлардан саналади. Чунки бу ерда тектоник ҳаракат ер сатҳининг юқори қатламларида рўй беради. Масалан 1902 йилда Андижонда ер сатҳининг қбюоир қисмида 6,4 балл магнитудали ер қимирлаши кузатилган ва шаҳар деярли вайронага айланган. Залзиланинг интенсивлиги даражаси 9 баллдан кўпроқн ташкил этган.  

МУҲИМИ. ВАҲИМАГА ТУШМАНГ!

-Зилзиладан ҳимояланишнинг қандай  қонун-қоидалари бор?

Т. А.: бу борада кўпчиликнинг хабари бўлса керак: энг аввало ваҳимага тушмаслик керак ва зинапоялардан қочмаслик керак. Чунки зинапоялар бинонинг энг нозик қисми бўлиб, биринчи навбатда вайронага айланади. Энг маъқули эшик остонасида туриш керак. Шунда турли бино қисмлари қулаб тушишидан ҳимояланасиз. Ёки стол остида кириб олиш, агар атрофда пана қиладиган буюм бўлмаса, полга ётиб, бошни тўсиб олиш керак. Чунки, зилзила пайтидаги энг хавфли жароҳатлардан бири бош соҳасидаги жароҳат саналади. Ваҳима инсоннинг энг катта душмани. 1966 йилги зилзилада бизнинг туманимизда ярим кечаса кўчага чиққан одамлар икки кишининг иккинчи қаватдан ўзини пастга отганини кўришган. Натижада уларнинг бири оёғини, иккинчиси қўлини синдирган. Жуда кўп жароҳатлар ва фожиалар айнан ваҳима сабали келиб чиқади.

- Ҳайвонлар зилзилани олдиндан билиши ростми?

Т. А.: Ашхобод зилзиласи юз беришидан аввал айрим чўпонлар ер юзасида безовта ўрмалаб юрган кўплаб илонларни кўришган. Ҳайвонлар ўз инстинкти даражасига кўра табиий офат яқинлашинини сезиши мумкин. Аммо, афсуски. Тошкентда юз берган ер силкинишлари арафасида итлар устида ўтказган тажрибаларимиз кутилган натижани бермади

-Ер юзида умуман ер қимирламайдиган ҳудудлар ҳам борми?

Т. А.: Ҳа, бу Антарктида. Чунки у ерда ер қатлами шаклланмаган. Материк энди шаклланиб боряпти. Энг фаол сейсмик ҳудудлар эса континентал плиталар устида жойлашган.

ФАКТ

Қайд этиш жоизки, “Тошкент” сейсмик стнцияси сайёрамиздаги энг кўҳна станциялардан бири бўлиб, у 1901 йил 13 майда ташкил топган.

Сейсмология институти эса, Марказий осиёда биринчи бўлиб, 1966 йилда очилган. Ҳозир унинг таркибига  48 та сейсмик станция ва 9 та прогноз станцияси ишлаб турибди. Уларда 280 дан ортиқ мутахассис иш олиб боради.

Ольга ФОЗИЛОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар