АсосийЖиноят

Самарқандда ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

'Самарқандда ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди'ning rasmi

2025 йил 11 апрель куни Самарқанд шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат соат 20:00 атрофида “Нурли йўл” маҳалласидаги “Рудакий” кўчасида содир бўлган.

1997 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Лаcетти” русумли автомобиль пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган фуқароларни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида бир нечта пиёда турли даражадаги тан жароҳатларини олган ва зудлик билан шифохонага етказилган. Уларга шифокорлар томонидан бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда уйида гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:27

    Самарқандда уйида гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

    Маълум бўлишича, фуқаронинг уйида гиёҳванд моддаларидан ташқари, қалбаки пуллар ҳам бўлган.

    'Тошкент вилоятида табиатга 4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:14

    Тошкент вилоятида табиатга 4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

    Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти Прокуратурасига юборилган.

    'Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди'ning rasmi

    Жиноят 23.04.2025 21:56

    Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди

    “Мударрис” хусусий мактабидаги зўравонлик ҳолати юзасидан суд ҳукм чиқарди.

    'Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдириб, вафот этди'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 11:22

    Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдириб, вафот этди

    Марҳумнинг аёли билдиришича, фуқаро клиникага боришидан олдин соғлом бўлган.

    'Бухородаги хусусий клиникада 13 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 10:19

    Бухородаги хусусий клиникада 13 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан текширув ўтказилган.

    'Пора илдиз отган мансаблар: таълимдан то экологиягача'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 08:53

    Пора илдиз отган мансаблар: таълимдан то экологиягача

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасидаги навбатдаги жавобгарликлар қаторида бир неча масъул шахслар қўлга олинди.