1

Юнусобод туманида фуқарога қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 24.06.2020, 10:45
Юнусобод туманида фуқарога қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув  ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

Аниқланишича, фуқаро Ш.И. М.С.нинг ишончига кириб, туманда савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 1 000 АҚШ долларини  фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра фуқаро Ш.И. томонидан тайёрланган ҳужжатлар қалбаки эканлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг  

168-моддаси 2-қисми “в” банди ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1