1

Муқаддам 60 марта қоида бузган ҳайдовчи инсон ҳаётига нуқта қўйди

ДУНЁ 20.11.2015, 11:02
Муқаддам 60 марта қоида бузган ҳайдовчи инсон ҳаётига нуқта қўйди

Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида 25 ёшли BMW Х5 автомобили ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаёган пиёдани уриб юборди, оқибатда пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, пиёда светофорнинг таъқиқловчи-қизил чироғида йўлни кесиб ўтаётганида, ҳайдовчи уни уриб юборган. 51 ёшли эркак киши оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган”, —   дейилади хабарда.   

Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда.   

BMW ҳайдовчиси бундан олдин ҳам кўп маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги айтилмоқда. Хусусан, 2015 йил мобайнида у 20 марта маъмурий жавобгарликка тортилган, давлат автоинспекцияси базасида эса ҳайдовчи томонидан 60 мартадан кўпроқ қоидабузарлик содир этилгани қайд этилган.

Бошқирдистонда 2015 йилнинг 10 ойи мобайнида 3,7 мингта ЙТҲ рўйхатдан ўтказилган, уларда 501 киши ҳаётдан кўз юмган, 4,7 минг киши эса жароҳатланган. 316 та ЙТҲ маст ҳолда автомобил бошқариш оқибатида юзага келган. Маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчиларнинг айби билан 51 киши вафот этган, 441 киши жароҳатланган.

 

   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1