Бу ҳақда “Комсомольская правда" нашри хабар қилган. Унга кўра, коронавируснинг тажовузкорлиги камида бир йилдан кейин пасаяди, деб маълум қилган вирусолог олим, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн.
“Балки бу давр бир йилдан уч йилгача чўзилар. Ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. SARS-CoV-2 ана шундай вирус”, деган профессор.
Олим вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, ўз ташувчисини ўлдирмасликка ўрганишини айтди. Альтштейннинг аниқлик киритишича, коронавирусга оғир касаллик чақириш фойдали эмас, чунки инсон бошқалар билан мулоқот қилмай қўйса, инфекция бошқаларга ўтолмай қолади.
“Коронавируслар организмга нисбатан енгил муносабатда бўлишга мослашган, яъни унинг имкониятларидан фойдаланади, кўпаяди, кучли зарар етказмасдан унинг ҳисобига яшайди”, дея қўшимча қилган олим.
У янги вирус ана шу йўлдан кетишига умид қиларкан, SARS-CoV-2 бошқа коронавируслардан юқори даражадаги юқумлилиги билан фарқ қилишини қайд этиб ўтди