1

Туркиянинг қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширди

ДУНЁ 24.11.2015, 20:32
Туркиянинг қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширди

РФ Президенти Владимир Путин бугун Сурия осмонида Россянинг Су-24 самолёти Туркиянинг F-16 самолётидан отилган ракета ёрдамида уриб туширилгани ҳақида маълум қилди, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

“Ҳодиса Туркия чегарасидан минг метр узоқликда олти километр баландликда содир бўлди. Туркия бу масалада биз билан алоқага чиқиш ўрнига дарҳол НАТО билан алоқага чиқди, РФ самолёти уларнинг қирувчисини уриб туширгани ҳақида ахборот берди”, - дейди РФ Президенти ўз хабарида.

Путин Туркиянинг бу ҳаракатини орқадан берилган зарба дея баҳолади. "Ушбу зарба Туркия билан иккитомонлама муносабатлар учун ёмон оқибатларга олиб келади", - дея шарҳлайди давлат раҳбарининг сўзларини ТАСС.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1