1

Уриб туширилган Су-24 штурмани самолётга қилинган ҳужум ҳақида айтиб берди

ДУНЁ 25.11.2015, 21:51
Уриб туширилган Су-24 штурмани самолётга қилинган ҳужум ҳақида айтиб берди

Туркиянинг қирувчи самолёти томонидан уриб туширилган Россиянинг Су-24 самолёти учувчиси Суриядаги хизматида қолиш ниятида эканлигини маълум қилди. У ўзини касалхонадан чиқишини интизорлик билан кутмоқда.

"Мен ушбу авиабазада қолиш ҳақида сўрамоқчиман —командирим ҳаёти учун "қарзимни" узишим керак", — дейди капитан Константин Мурахтин.

Россиялик учувчи Туркия Су-24 га ўқ узишдан олдин ҳеч қандай огоҳлантириш амалга оширилмаганини маълум қилди.

"Ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмади. Радиодан ҳам, визуал ҳам. Ҳеч қандай алоқа ўрнатилмади. Шу сабабли биз штат ҳолатида жанговор ҳаракатга киришдик. Бомбардимон ҳамда F-16 қиррувчисининг тезлигини тушуниш керак. Агар бизни огоҳлантиришмоқчи бўлишганида улар параллел курсга ўтиб, ўзларини кўрсатишган бўларди. Бундай нарса бўлмади. Ракета самолётимиз орқасига тўсатдан келди. Биз уни мутлақо кўрмадик, акс ҳолда ракетага қарши менёвр амалга оширардик", — дея изоҳ берди Константин Мурахтин.

Туркия қирувчиси томонидан уриб туширилган самолёт штурмани самолёт Сурия-Туркия чегарасидан ўтмаганлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, учувчилар бир неча бор парвоз амалга оширган ушбу ҳудудни яхши билишарди.

Су-24 уриб туширилгандан сўнг экипаж катапульта ёрдамидан фойдаланди. Аммо қўнаётганда экипаж командир — подполковник Олег Пешков ҳалок бўлди. У жангарилар томонидан отилган ўқдан ҳаводаёқ вафот этганди.

Су-24 штурмани капитан Константин Мурахтинни қутқарув ишлари 12 соат давом этди. Қидирув операциясида россиялик ҳарбийлар ҳам суриялик махсус хизмат ходимлари ҳам иштирок этишди.

Россия Президенти Владимир Путин ҳалок бўлган подполковник Олег Пешковни Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1