АсосийShou-biznes

Жасур Умировга фарзанд муборакми?

Хонанда Жасур Умировнинг Facebook’даги саҳифасида чоп этилган сурат мухлисларни бефарқ қолдирмади. Шарҳ берилмаган расм мухлисларнинг турли талқиндаги фикрларига кўмилиб кетди. Кимдир “Фарзанд муборак”, деса, яна кимдир “Умри билан берган бўлсин!” деди. Яна бошқа биров “фарзанд бебаҳо неъмат, омон бўлсин!” дея табриклашга шошилди.

Бунга жавобан Жасур мухлисларига минатдорчилик билдириб қуйидаги жавобни қолдирган: “Ассалому алайкум ҳамма-ҳаммага. Мен ҳали бўйдоқман, лекин тилаклар учун раҳмат, илоҳим ҳаммани етказсин...”

Хўш, аслида бу бола ким? Саволга ойдинлик киритиш учун хонанданинг ўзи билан боғландик ва қуйидаги жавобни олдик.

Жасур Умиров: Суратдаги болакай акахонларимдан бирининг ўғли.

    Бошқа янгиликлар