1

Амур йўлбарси ётоғини эчки билан бўлишди

ДУНЁ 26.11.2015, 16:17
Амур йўлбарси ётоғини эчки билан бўлишди

Россиянинг Приморья ўлкасидаги  ҳайвонот боғларидан бирида эчки Амур йўлбарсини ётоғидан қувиб чиқарди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар бермоқда.

Мана бир неча кундирки йўлбарс ва эчки ҳайвонлар яшаши учун мўлжалланган майдончада бирга яшаяпти.“Биз бир йилда икки марта йўлбарсларга “жонли” емак берамиз. Амур йўлбарси бундан аввал бир неча марта эчкиларни еган. Аммо навбатдаги эчки анча “абжир” чиқди. Йўлбарснинг ҳужумига шохлари ёрдамида ўзини ҳимоя қилиш билан жавоб қайтарди. Эчкининг ўзини муносиб ҳимоя қилиши йўлбарсни чўчитиб юборди ва у эчкини ўз холига қўйди”, — деди  ҳайвонот боғи директори Дмитрий Мезенцев. 

Эчкининг жасурлиги учун  ҳайвонот боғи ходимлари унга “Темур”лақабини беришди. Темур тўрт кундан бери йўлбарс билан бирга яшаяпти ва ҳаттоки унинг ётоғини эгаллаб олди.

“Кун мобайнида бошқа ҳайвонлар сайр қилиш учун майдончага чиқади. Эчки Темур йўлбарсни ўзига “йўлбошчи” қилиб олди ва кун мобайнида унинг ортидан эргашиб юради”, — дейди ҳайвонот боғи ходимлари

  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1