1

Термизда беш юз минг сўм эвазига стикер олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.07.2020, 13:15
Термизда беш юз минг сўм эвазига стикер олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 27 июнь куни шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласида яшовчи, Х.С. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Г.Н. унга 500.000 (беш юз минг) сўм пул эвазига ҳокимият органлари орқали транспорт воситасига вилоятлараро ҳаракатланиш учун стикер расмийлаштириб беришни ваъда қилганлигини билдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида тахминан соат 16.00 лар чамасида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Г.Н., Х.С.дан ушбу ваъда қилинган 500.000 (беш юз минг) сўм пулларни олаётган вақтида ушланади ва ундан ашёвий далил олинади.

Карантин даврида ўзгаларнинг ишончига кириб алдов йўли билан фирибгарлик жиноятини содир қилган Г.Н.га нисбатан 11 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1